Ссылки доступа

Қозоғистонлик амалдорларга қўшимча пул ишлаш имкони берилади (видео)


В Казахстане чиновникам хотят разрешить подрабатывать в такси. Это законно?
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:05 0:00

В Казахстане чиновникам хотят разрешить подрабатывать в такси. Это законно?

Қозоғистон давлат хизмати ишлари бўйича агентлик раҳбари Анар Жайганова яқин орада қозоғистонлик амалдорларга қўшимча пул ишлаш, масалан, шахсий такси хизматини кўрсатиш билан шуғулланишга рухсат берилишини маълум қилди (рухсат этилган фаолият турларининг тўлиқ рўйхати ҳали эълон қилинмаган).

Унинг сўзларига кўра, бу амалдорларнинг шахсий оила бюджетини тўлдириш имкониятига эга бўлиши учун қилинган. Қозоғистонда давлат аппарати ходими ўртача ҳисобда бор-йўғи 180 минг тенге (тахминан 400 доллар) олади, бу эса Нур-Султон ёки Олмаотада яшаш учун етарли эмас, деб ҳисобланади. Юқори лавозимли амалдорларда бундай муаммо йўқлиги айтилади. Масалан, вилоят раҳбарининг ойлик даромади тахминан 2 миллион тенгени (4,5 минг доллар) ташкил этади.

Шу билан бирга, энди амалдорлар ўзларининг асосий ишлари билан бир қаторда, ўқитишлари, илмий ва ижодий фаолият билан шуғулланишлари мумкин.

Ушбу ташаббус аллақачон танқидларга учраб ҳам улгурди.

Оддий қозоғистонликлар ҳозирча бу ташаббусни кўпроқ ҳазил сифатида қабул қилмоқда. Интернетда кўпчилик киноя билан нафақат оддий хизматчи, балки давлат идораси раҳбари ҳам такси ҳайдаб кетаётган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Аммо кўпчилик мансабдор шахсларга қўшимча пул ишлашни тақиқлашнинг ҳожати йўқ деб ҳисоблайди.

«Мансабдорлар ҳар хил даражада. Маоши етарли бўлмаса, нега қўшимча пул ишлаб топмаслик керак?», дейди нур-султонлик фуқаролардан бири.

XS
SM
MD
LG