Ссылки доступа

Президент Нодирбек Абдусатторовни тақдирлади


Президент шахматчи Нодирбек Абдусатторовни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлади. Давлат раҳбари кўрсатмаси билан унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон берилади.

Шавка Мирзиёев шахматчи Нодирбек Абдусатторовни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Бундан ташқари, президент кўрсатмаси билан Нодирбек Абдусатторовга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон совға қилинади.

17 ёшли Нодирбек Абдусатторов 28 декабрь куни Варшавада бўлиб ўтган тезкор шахмат (рапид) бўйича жаҳон чемпионатида ғалаба қозониб, турнир тарихидаги энг ёш чемпион бўлганди.

XS
SM
MD
LG