Қонун матни Давлат Думасининг электрон маълумотлар базасига жойлаштирилган.
Путин фуқароликка қабул қилиш ҳақидаги қарорларни бекор қилиш ўрнига Россия фуқаролигини тугатиш институтини жорий қилишни таклиф қилмоқда. Шунингдек, терроризм, наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлар ва давлатга қарши жиноятлар каби оғир жиноятлар учун олинган фуқароликни бекор қилиш таклиф этилади. Путин Россия фуқаролигини тугатиш ваколатларини Ички ишлар вазирлигига топширишни таклиф қилди.
Қонун Россия фуқаролигини соддалаштирилган тарзда қабул қилиш тартибини назарда тутади. У 20 та тоифага, шу жумладан: собиқ СССР фуқаролари ва уларнинг фарзандлари, яқин қариндошлари — руслар Россияда истиқомат қилувчи хорижий давлатларнинг фуқаролари, Россия империяси ёки Совет Иттифоқи ҳудудида доимий яшаганларнинг авлодлари учун амал қилади. Қонун никоҳда битта умумий бола бўлса, соддалаштирилган фуқароликни беришни таклиф қилади.
Россия Президентининг ваколатлари соддалаштирилган тартибда фуқароликни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар билан боғлиқ масалаларда ҳам кенгаймоқда.