Ссылки доступа

Россия элчиси Ўзбекистонда АЭС қурилишига тўсқинлик қилаётган давлатлар борлигини иддао қилди


Олег Мальгинов.
Олег Мальгинов.

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов атом электростанциясини (АЭС) қуриш лойиҳаси ҳозирда қайси босқичда эканини маълум қилди.

“АЭС масаласи президентлар томонидан қўйилган. Ҳозирда мазкур жараён мутахассислар даражасида жуда интенсив кечмоқда. Бу ерда қатор техник масалалар юзага келди. Аввалига режа битта реактор учун эди, аммо олимлар маълум фикрлар билдирди. Ўзбекистонда доим ҳам сув етарли эмаслиги сабаб бошқа турдаги реактордан фойдаланиш таклиф этилди”, дейди элчи.

Дипломат Ўзбекистонда АЭС қурилишига қарши чиқаётган давлатлар борлиги ҳақида ҳам гапирган.

“Биз Ўзбекистонда АЭС қурилишидан хавотирга тушиб, бунга қарши чиқаётган қўшни мамлакатлар борлигини биламиз, аммо уларнинг ўзи учта станцияга буюртма берган. Агарда улар тезроқ қурилишни бошлаб ва уни якунласа, айнан улар минтақада электр энергия билан савдо қилишни бошлайди”, дейди Россия элчиси.

Шунингдек, у мазкур лойиҳа борасида шошилмаслик кераклигини ҳам қўшимча қилган.

“Энг муҳими – лойиҳа Ўзбекистонга маъқул келиши ва кенг жамоатчилик томонидан қабул қилиниши. Бу ерда ҳозирда бирлик йўқ. Менга тез-тез Ўзбекистон АЭС қуриб, Россияга қарам бўлиб қолиши, қарзи кўпайиши ҳақида гапиришади. Мен буларнинг барчаси реал асосга эга бўлмаган қўрқинчли ҳикоялар экани, чунки АЭС ҳар қандай қийматда ҳам ўз самарасини бериши, дарҳол эмас, лекин албатта шундай бўлишини айтаман”, дейди О.Мальгинов.

Режага кўра, атом электр станцияси қурилиши 2022 йилдан бошланади. Россия дизайни асосида қуриладиган АЭС қиймати тахминан 11 миллиард долларга баҳоланган.

XS
SM
MD
LG