Ссылки доступа

АҚШ Конгрессида коронавирусга чалинганлар бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди


Ўтган ҳафтада АҚШ Конгресси Тиббиёт марказида синовдан ўтган ходимларнинг ўртача ўн уч фоизида коронавирус ташхиси қўйилган.

Конгресс шифокорининг қонунчиларга юборган мактубидаги маълумотга кўра, бир ҳафта олдин инфекциянинг ўртача даражаси бир фоизни ташкил этган.

Доктор Браян Мойниханнинг ҳисоб-китобларига кўра, конгресснинг бир неча юзлаб ходимлари касалланган. У Америка парламенти раҳбариятини имкон қадар ишни виртуал форматда ташкил этишга чақириб, инфекция юқтириш даражасини «мисли кўрилмаган» деб атади. Инфекцияларнинг деярли учдан икки қисмида омикрон штамми қайд этилган.

Сўнгги кунларда бир нечта таниқли қонунчилар, шу жумладан демократ сенатор Элизабет Уорренга коронавирус ташхиси қўйилганлигини эълон қилинди. Доктор Мойниханнинг мактубида касаллик, эмланганлар орасида енгил кечиши айтилади. Ҳозирча касалхонага ётқизилганлар ёки ўлим ҳолатлари ҳақида маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG