Ссылки доступа

Францияда коронавируснинг янги штамми пайдо бўлди


Франциянинг Марсель шаҳридаги юқумли касалликларни ўрганиш илмий тадқиқот институти олимлари коронавируснинг янги штаммини топганлари тўғрисида Париж матбуоти хабар берди.

Янги штамм қанчалик хавфли экани тўғрисида дастлабки маълумотлар мавжуд эмас. Шунингдек, хабарда янги штаммнинг қандай номлангани ҳақида ҳам маълумот берилмади.

Янги штамм Камерунга саёҳат қилиб Францияга қайтган туристлардан 12 нафарида аниқланган. Билдирилишича, мазкур штаммда коронавируснинг 46 мутацияси мавжуд.

Францияда сўнгги пайтда ҳар куни камида 200 минг кишига коронавирус юқмоқда. Бу коронавируснинг омикрон штамми тез тарқалаётгани билан изоҳланаяпти.

XS
SM
MD
LG