Ссылки доступа

Centerra Gold Inc. Қирғизистон билан музокараларда ўз талабларини билдирди


Иссиқкўл вилоятидаги Қумтор конини ўзлаштирган Канаданинг Centerra Gold Inc. компанияси 3 январь куни Қирғизистон ҳукумати билан музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади.

Компания сайтида эълон қилинган баёнотда Қирғизистон расмийларининг Қумторни ўтказиш шартидан ташқари бошқа талаблар ҳам бор.

Хусусан, ҳозирда “Қирғизалтин”га тегишли бўлган 26,1 фоиз улушнинг Centerra Gold Inc.га берилиши ва “Қирғизсталтин” ОАЖ икки аъзосининг директорлар кенгаши таркибидан чиқарилиши шарт қўйилган.

Шунингдек, Канада компанияси томонидан билдирилган талабларга кўра, Қирғизистон мамлакатдаги иккита шўъба корхонаси ва Қумтор кони учун масъулиятни ўз зиммасига олиши керак, Цэнтерра эса 2021 йил учун дивидендлар ҳамда компаниялараро балансларни тўлаш билан боғлиқ бошқа молиявий тўловларни тўлайди.

Якуний талаб барча даъволарни тўлиқ ва якуний қайтариб олиш ва барча суд жараёнларини тугатишдир.

Шу билан бирга, Канада компанияси музокаралар давом этаётгани ва натижада таклиф қилинган шартлар келишиб олинишига кафолат йўқлигини таъкидлади.

2 январь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қумтор олтин конига ташриф буюриб, у ерда «Канаданинг Centerra Gold компанияси билан музокаралар жараёнида яхши ютуқларга эришилганини» айтди. Унинг сўзларига кўра, Qumtor Gold Company Қирғизистонга тўлиқ ўтказишни ўз ичига олган келишув битими муҳокамаси якунланмоқда.

Қумтор Қирғизистондаги энг йирик кон бўлиб, у ерда йилига 15-17 тонна олтин қазиб олинади. Конни ўзининг шўъба корхонаси Qumtor Gold Company орқали ўзлаштириш Канаданинг Centerra Gold Inc. компанияси томонидан амалга оширилди.

2021 йилда Қирғизистон ҳукумати Қумтор конини бошқаришни ўз қўлига олди. Парламент Вазирлар Маҳкамасига корхонада ташқи бошқарувни жорий этиш бўйича топшириқ берди. Мамлакат расмийлари бундан буён Қирғизистон конни мустақил равишда ўзлаштириб олишини ва олтин сотишдан тушган барча фойдани олишини айтди. Бу Centerra Gold Inc. билан қарама-қаршиликка сабаб бўлди.

Канада компанияси Қирғизистон ҳукуматига қарши халқаро судларга бир неча даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Қирғизалтиннинг Цэнтеррадаги улушлари билан фаолият юритишни тақиқлаган.

XS
SM
MD
LG