Ссылки доступа

Душанбе-Чаноқ автомобиль йўли транспорт ҳаракати учун очилди (видео)


Автодорога Душанбе-Чанак открыта для движения
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:03 0:00

Қор кўчкиларидан бир кун ўтиб Душанбе-Чаноқ автомобиль йўлида ҳаракат тикланган. IRSнинг Тожикистондаги бўлими маълумотларига кўра, ҳозирда икки йўналишда фақат енгил автомобиллар ҳаракатланиши мумкин.

IRS филиали йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Зикриё Олимов «Тожикистон» телеканалига берган интервьюсида 3 январь куни кечқурун қор кўчкиси туфайли Душанбе-Чаноқ автомобиль йўлида барча турдаги транспорт ҳаракати тўхтатилганини айтди. Унга кўра, йўлнинг 46-73-километрларида 30 та қор кўчкиси қайд этилган.

Innovative Road Solutions компанияси 2009 йилда Британия Виржиния оролларида офшорда ташкил этилган. Компаниянинг Тожикистондаги филиали 2010 йилнинг апрель ойидан буён мамлакат ҳукумати билан тузилган концессия асосида Душанбе-Чаноқ йўл инфратузилмасини бошқариб келмоқда.

IRS филиали матбуот хизмати 4 январь куни берган хабарида «ҳозирда йўлни қордан тозалаш чоралари кўрилди», деб ёзган эди. Охирги 24 соат ичида йўлни қор кўчкисидан тозалаш учун яна 8 та қор тозалаш машинаси жўнатилди, дейилади компания хабарида.

Душанбе-Чаноқ автомобиль йўлида қолиб кетган баъзи ҳайдовчилар битта плазадан ўтиш учун икки марта пул тўлаганликларидан шикоят қилмоқдалар.

Душанбе-Чаноқ автомобиль йўлида қор кўчкилари 3 январь куни тушдан кейин бошланган. Кечқурун 25 та автомобиль йўлнинг 62-73-километрларидаги қор кўчкиси натижасида ҳосил бўлган қор қопқонига тушиб қолган. Улардан 20 таси енгил, қолганлари юк машиналари. Айрим ҳудудларни тозалашдан сўнг ушбу 25 та машинанинг барчасига Душанбега киришга рухсат берилди.

IRS вакилларининг сўзларига кўра, қор кўчкиси иккита машинанига зарар етказган, бироқ айни пайтда компаниянинг таъкидлашича, кеча ва бир кун олдин қор кўчкилари туфайли ҳеч ким жабрланмаган.

XS
SM
MD
LG