Ашхободдаги манбалар ва мухбирларимиз намоз ўқиётган фуқароларга нисбатан босимнинг яна кучайгани ҳақида хабар беришди. Уларга кўра, давлат муассасаларида ходимлар ишдан бўшатиш таҳдиди остида иш жойида намоз ўқимасликлари ҳақида огоҳлантирилган.
Шу билан бирга, пойтахтдаги барча масжидларда кунига беш марта овоз кучайтиргич орқали азон айтилади.
Ашхободдаги масжидлар ҳалигача зиёратчиларни қабул қилмаяпти. Август ойи охирида масжидлар ёпилганидан сўнг, коронавирус чекловлари доирасида диндорлар биргаликда намоз ўқиш имкониятидан маҳрум қилинди.
Расмийлар иш жойида намоз ўқилишининг олдини олиш учун мўминларга мунтазам равишда босим ўтказилмоқда. Охирги ўн йил давомида ташкилот ва муассасаларда намоз ўқиш учун махсус хоналар ажратиш тақиқланган эди.
Диндорларнинг ўзларига кўра, кўпчилик ўз диндорлигини овоза қилмасликка, ҳатто уйда яширинча намоз ўқишга мажбур.
Туркманистондаги масжидлар август ойининг охирида, иккинчи марта карантин пайтида, коронавирусдан касалланиш ва ўлим кўпайган бир пайтда ёпилди.
Мамлакат расмийлари Туркманистонда пандемия бошланганидан бери бирорта ҳам COVID-19 ҳолати аниқланмаганини таъкидламоқда ва давлат оммавий ахборот воситаларида чеклов чоралари жорий этилиши ва юмшатилгани ҳақида хабар қилинмаган.