Ссылки доступа

Бишкекдаги чиқинди полигонида чиқиндиларни саралаш ускунаси ўрнатилади


5 январдан бошлаб Бишкек санитария полигони ҳудудида полигон қисмини террасалаш ишлари бошланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бишкек мери Айбек Жунушалиев шаҳар хизматлари раҳбарлари ва “Eco-Trend Plus” компанияси вакиллари билан ўтган йилнинг декабрь ойида қаттиқ маҳсулотларни саралаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш бўйича келишув имзоланган.

Инвесторнинг айтишича, 5 январдан янги махсус техникалар етказиб бериш ҳам бошланади ва чиқиндиларни саралаш заводи жиҳозларини ўрнатиш бўйича тайёргарлик ишлари бошлаб юборилади.

24 декабрь куни Бишкек мерияси “Eco-Trend Plus” компанияси билан қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзолангани ҳақида маълум қилди. Қайд этилишича, 2022 йилнинг 31 декабрига қадар чиқиндиларни саралаш заводи қурилиб, 2024 йилнинг 30 июнига қадар модернизация қилинган чиқиндиларни қайта ишлаш заводига айлантирилади.

Ҳокимлик маълумотларига кўра, завод қурилиши учун маблағ “Eco-Trend Plus” томонидан тақдим этилган бўлиб, у Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан олинган кредит бўйича шаҳар ҳокимлиги мажбуриятларини тўлашни ҳам ўз зиммасига олади.

Шу билан бирга, мерия Эстония компанияси томонидан ЕТТБ лойиҳасининг бориши ҳақида маълумот бермади. Аввалроқ ЕТТБ Бишкек яқинида янги санитария полигони қурилишини қўллаб-қувватлаган ва иншоот 2021 йилнинг июнига қадар пайдо бўлиши керак эди. Янги полигон ҳудудида эса чиқиндиларни саралаш заводи қурилиши режалаштирилган эди.

Аммо 2021 йил октябрь ойида маълум бўлишича, ЕТТБ томонидан ажратилган 22 миллион евронинг 10,5 миллионини пудратчи ўзлаштирган ва мажбуриятлар бажарилмаган. Натижада Бишкек мерияси ушбу лойиҳа ижрочиси Эстониянинг Ehitusfirma Rand Ja Tuulberg AS компанияси билан шартномани бекор қилишни режалаштирган. Аммо улар шартномани бузмадилар ва пудратчи лойиҳани давом эттирди.

XS
SM
MD
LG