Ссылки доступа

Бердимуҳамедовнинг Марига ташрифи чоғида интернет ва телефон алоқалари узилиб, чўпонлар яйловларидан ҳайдалди


Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов посетил местный пастушеский лагерь в Мары. Фото взято с официального сайта ТДХ.
Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов посетил местный пастушеский лагерь в Мары. Фото взято с официального сайта ТДХ.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Мари вилоятидаги Ёлотен туманига ташрифи чоғида аҳолига кўчага чиқиш тақиқланди.

Президент 3 январь куни ташриф буюрган Мари вилоятида интернет ва мобил алоқа узилди. Давлат раҳбари вилоятдаги яйловларга борганида Маридаги чўпонлар ўз яйловларидан ҳайдаб чиқарилди. 4 январь куни президент қўшни Лебап вилоятида бўлиши ҳам режалаштирилган эди.

Хабарларга кўра, президентнинг ташрифига фаол тайёргарлик 2 январь куни бошланган. Ёлотен тумани полицияси ходимлари хавфсизлик чораларини кучайтириб, туман аҳолисига президент ташрифи — 3 январь куни ҳеч қаёққа чиқмасликни буюрди.

Интернет чекловлари туфайли нақд пульсиз ҳисоб-китоблар учун тўлов терминаллари бутун ҳудудда ишламади. Дўконлар, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва дорихоналардаги савдо секинлашди. Туман аҳолиси банкоматларда нақд пул олишда қийинчиликларга дуч келди.

3 январь куни Туркманистон раҳбари Мари вилоятига амалий ташриф билан борди. Ташриф арафасида Мари шаҳрида кенг кўламли тозалаш кампанияси бўлиб ўтди, кўчалар қисман ёпилди, транспорт ҳаракати чекланди. Кўчаларда айланиб юрган ит ва мушукларни ушлаш мақсадида рейд ўтказилди.

Давлат матбуотига кўра, Бердимуҳамедов Мари аэропортидан Галкиниш газ конига вертолётда учган. Президент бу ерда янги газ конларини ўзлаштириш билан боғлиқ муаммолар ечими билан танишган.

Бердимуҳамедов вилоят ҳудудида жойлашган яйловларда ҳам бўлиб, чўпонларни бориб кўрди.

Айни пайтда, Ёлотендаги чўпонларнинг айтишича, президент ташрифи чоғида саҳро ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан тўлиб кетган ва улар маҳаллий чўпонларни яйловларини тарк этишга мажбур қилган.

Давлат раҳбари ўн кун аввал ушбу ҳудудларга ташриф буюрган ўғли Сердар ортидан Мери ва Лебапга ташриф буюрмоқда.

XS
SM
MD
LG