Ссылки доступа

«Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистондан вертолётларни қайтариш бўйича музокараларни бошлади


Афғонистондаги «Толибон» ҳаракатининг муваққат ҳукумати аввалги тузум қулаши чоғида Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб чиқиб кетилган вертолётларни қайтариш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда журналистларга толиблар муваққат ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Иномулла Самангоний маълум қилди.

Унинг эслатишича, афғон учувчилари қўшни Тожикистон ва Ўзбекистонга 40 тадан ортиқ вертолётларни олиб қочган.

Самангонийнинг айтишича, ҳозирда толиблар Тошкент ва Душанбе билан вертолётларни қайтариш бўйича музокаралар олиб бормоқда, бироқ транспорт воситалари қачон қайтарилиши ҳозирча маълум эмас.

«Толибон» муваққат ҳукуматидаги Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Иноятулла Хоразмий, ўз навбатида, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматларига вертолётларни қайтариш бўйича мурожаат аллақачон берилганини, бироқ ҳозирча ижобий жавоб йўқлигини айтди.

Афғонистонда аввалги ҳукумат даврида 164 тадан ортиқ вертолёт бўлган, уларнинг аксарияти АҚШдан олиб келинган.

XS
SM
MD
LG