Ссылки доступа

Қирғизистон чегара хизмати: 50 нафар фуқаро ҳеч қандай тушунтиришсиз Тожикистондан чиқариб юборилди


Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати Тожикистон томони 50 нафар Қирғизистон фуқаросини ҳеч қандай изоҳсиз мамлакатдан чиқариб юборганини маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2 январь куни соат тахминан 20:20 да Қарамиқ (Чўн Олой тумани) назорат-ўтказиш пункти орқали Қирғизистоннинг 47 нафар фуқароси Тожикистондан чегарани кесиб ўтган. Улар Тожикистоннинг Жергетал вилоятининг туб аҳолисидир. Уларнинг оила аъзолари Тожикистон фуқаролигига эга ва Тожикистон Республикасида истиқомат қилган.

Эслатиб ўтамиз, 4 январь куни Қирғизистоннинг яна уч нафар фуқароси Тожикистон ҳудудидан чиқариб юборилган. Қирғизистон Республикаси Чегара хизмати маълумотларига кўра, улар қонуний равишда Тожикистоннинг Лахш (Жергетал), Мурғоб ва Тоғли Бадахшон вилоятлари ҳудудида жойлашган бўлиб, яшаш жойи бўйича вақтинча рўйхатга олинган.

«Бироқ 2022 йилнинг 2 ва 4 январь кунлари Тожикистон ҳукумати 50 нафар Қирғизистон фуқаросини сабабларини тушунтирмасдан, қариндошлари билан хайрлашишга имкон бермай, Тожикистондан чиқариб юборди. Қирғизистон фуқаролари “Қарамиқ-Автодорожний» ва «Бордо-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктлари орқали Қирғизистон Республикасига қайтди», — дейилади хабарда.

Душанбе Қирғизистон чегара хизмати ахборотига ҳозирча изоҳ бермаган.

Қирғизистон ва Тожикистонни 970 километрлик чегара ажратиб туради. Шундан 519 километри келишилган. Ушбу ноаниқлик туфайли қўшни давлатлар аҳолиси ва чегарачилар ўртасида кўпинча тўқнашувлар содир бўлади.

XS
SM
MD
LG