Ссылки доступа

Қўшни Қозоғистонда тартибсизлик ва норозиликлар авж олган бир пайтда Ўзбекистон президенти таътилга чиқди


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 январь куни навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда хабар берган давлат раҳбари матбуот хизмати ўтган йили январь ойи бошида президент ҳам қисқа муддатли таътильда бўлганини эслатди.

Ўзбекистон Президентининг таътили қўшни Қозоғистонда аҳолининг газ нархи бўйича оммавий норозиликлари даврга тўғри келди. Аввалроқ 5 январь куни эрталаб Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев кенг кўламли намойишлардан сўнг мамлакат ҳукумати истеъфосини қабул қилгани хабар қилинганди.

Қозоғистон ғарбида суюлтирилган газ нархи ошиши сабабли бошланган оммавий норозилик намойишлари тез орада мамлакатнинг бошқа вилоятларига ҳам тарқалиб, Ўзбекистон билан чегарадош Туркистон вилоятига ҳам ёйилди.

Намойишларнинг учинчи куни Қозоғистон ҳукумати суюлтирилган газ нархини пасайтиришга рози бўлди, бироқ намойишчилар сиёсий талабларни илгари сура бошлади.

XS
SM
MD
LG