Ссылки доступа

Қирғизистон президенти маъмурияти Қозоғистондаги воқеаларга ўз муносабатини билдирди


Қирғизистон президенти матбуот котиби Эрбол Султонбоев қўшни Қозоғистондаги воқеаларга изоҳ берди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат раҳбарияти қардош Қозоғистондаги мавжуд вазиятни кузатиб бормоқда. «Қирғиз томони қозоқ халқининг умумий манфаати ва мамлакат келажагига қаратилган тўғри ва ўзаро мақбул ечим топиш мумкинлигига ишончи комил», — деди Эрбол Султонбоев.

Қозоғистонда норозилик намойишлари 2 январь куни бошланган. Жанаўзен шаҳрида суюлтирилган газ нархи кескин кўтарилганидан сўнг бошланган норозилик намойишлари бошқа вилоятларга ҳам тарқалди. Олмаотада вазият жиддий. Минглаб намойишчилар ҳокимиятни эгаллаб олишган. 5 январга ўтар кечаси ҳукумат истеъфога чиқди, бу эса намойишчиларнинг талабларидан бири эди.

Қозоғистоннинг тўртта вилоятида – Манғистау ва Олмаота вилоятларида ҳамда республика аҳамиятига эга Олмаота ва Нур-Султон шаҳарларида фавқулодда ҳолат жорий этилди.

XS
SM
MD
LG