Ссылки доступа

КХШТ Қозоғистонга ҳарбийларни жўнатади


Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти (КХШТ) президент Қасим-Жомарт Тоқаев сўровига биноан Қозоғистонга ҳарбий кучларни жўнатишга қарор қилди.

Бу ҳақда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Фейсбукдаги саҳифаси орқали хабар қилди. У айни пайтда КХШТ раҳбари ҳисобланади.

Пашинянга кўра, Коллектив хавфсизлик шартномасининг 4-моддасига мувофиқ, Қозоғистондаги вазиятни барқорорлаштириш мақсадида КХШТ тинчликпарвар кучларини чекланган муддатга Қозоғистонга юбориш тўғрисида қарор қилинган.

Тоқаев 5 январь оқшомида “Хабар-24" давлат телеканали орқали чиқишида Қозоғистондаги ҳодисаларни «террористик таҳдид» дея таърифлайди ва уни бартараф қилишда КХШТдан ёрдам сўради.

Ташкилот вазифаларига мувофиқ, КХШТ аъзолари ташкилотга аъзо бўлган бошқа мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш мажбуриятини ўз зиммаларига олганлар.

КХШТшартномасининг 4-моддасига мувофиқ, ташкилот аъзоларидан бирининг хавфсизлиги, барқарорлиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига таҳдид соладиган қуролли ҳужум барча аъзо давлатларга нисбатан тажовуз сифатида қабул қилинади.

XS
SM
MD
LG