Ссылки доступа

Россиянинг тўрт мингга яқин жисмоний шахс ва компаниялари хорижий санкциялар рўйхатига киритилган


Generic – Flag of Russia behind a fence with a forbidding sign brick

2022 йил боши ҳолатига кўра, Россиянинг тўрт мингга яқин жисмоний шахс ва компаниялари хорижий санкциялар рўйхатига киритилган, деб ёзади «Интерфакс».

Қайд этилишича, БМТ, АҚШ, Канада, Буюк Британия, ЕИ давлатлари, Австралия, Япония ва Украинанинг санкция рўйхатига киритилган жисмоний шахслар ва компаниялар умумий сонида Россия фуқаролари ва корхоналарининг улуши йигирма фоизга яқинни ташкил қилади.

Шу билан бирга, санкциялар остида қолган Россия компаниялари орасида деярли ҳар бешинчиси ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Умуман олганда, чеклов чоралари Россиядан 1554 та корхонага таъсир кўрсатди. Жорий йил бошида Россия Федерациясининг 2281 нафар фуқароси санкциялар рўйхатида бўлган.

XS
SM
MD
LG