Ссылки доступа

Тожикистон ТИВ мамлакат аҳолисини Қозоғистонга бормасликка чақирди


Тожикистон расмийлари мамлакат аҳолисини мамлакатдаги вазият тўлиқ барқарорлашгунча Қозоғистонга бормасликка чақирди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги 6 январь куни мамлакатнинг Нур-Султондаги элчихонаси ва Олмаотадаги Бош консуллиги одатдагидек ишлаётгани ҳақида хабар берди. «Қозоғистоннинг айрим шаҳар ва вилоятларида содир бўлаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар муносабати билан ушбу мамлакат ҳудудида бўлган Тожикистон фуқароларидан максимал даражада ҳушёр бўлишни ва одамлар гавжум жойлардан сақланишни сўраймиз», — дейилади ТИВ хабарида. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистон фуқароларига «Қозоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат кўрсатмаларига қатъий риоя қилишни» тавсия қилади.

Шу билан бирга, Ташқи ишлар вазирлиги Тожикистон фуқароларидан вазият тўлиқ барқарорлашгунга қадар Қозоғистонга бормасликни сўрайди.

XS
SM
MD
LG