Ссылки доступа

Туркманистон ҳукумати Қозоғистон олий ўқув юртларида таҳсил олаётган туркманистонлик талабаларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказмоқда


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Қўшни Қозоғистондаги тартибсизликлар фонида Туркманистоннинг Болқон ва Лебап вилоятлари ҳукумати фарзандлари Қозоғистон олий ўқув юртларида таҳсил олаётган фуқаролар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Бу учрашувларда расмийлар Қозоғистондаги норозилик намойишларида қатнашаётган туркман ёшлари ҳақида уларда маълумот борлигини даъво қилмоқда.

Мухбирнинг йиғилишда қатнашган ота-оналарга таянган ҳолда маълум қилишича, ҳокимият вакиллари гўёки Қозоғистондаги норозилик намойишларида туркманистонлик талабалар иштирок этаётгани ҳақида Қозоғистон томонидан маълумот олганини даъво қилмоқда.

Вилоят таълим ва миграция хизмати бошқармалари томонидан ота-оналар билан учрашувлар ташкил этилиб, уларда Миллий хавфсизлик вазирлиги ва милиция ходимлари ҳам иштирок этмоқда.

Бундай учрашувлар 5 январь куни соат 19:00 да Лебап вилоятининг ҳокимлигида ва 21:00 да Болқон вилоятининг ҳокимлигида бўлиб ўтди.

Ўз навбатида, ота-оналар фурсатдан унумли фойдаланиб, бошқа мамлакатларда таҳсил олаётган туркманистонлик талабалар дуч келаётган моддий қийинчиликлар масаласини кўтардилар.

Туркманистон ҳукумати сўнгги йиллардаги иқтисодий муаммолар фонида мамлакат ташқарисига, хусусан, хорижий олий ўқув юртларида таҳсил олаётган туркманистонлик талабалар учун пул ўтказмалари ҳажмини чеклаб қўйди.

Бугунга қадар Туркманистон давлат матбуоти қўшни Қозоғистонда содир бўлаётган воқеалар ҳақида ҳеч нарса маълум қилмади.

Аммо 6 январь куни Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги 6 январь куни баёнот бериб, Туркманистоннинг Қозоғистондаги воқеалардан хавотирини билдирган.

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги вазият «конституциявий-ҳуқуқий соҳада ҳамда халқаро норма ва қоидалар асосида» ҳал этилишига ишонч билдирди.

XS
SM
MD
LG