Ссылки доступа

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Қозоғистон шаҳарларига парвозларни 13 январга қадар бекор қилди


«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Қозоғистон шаҳарларига 8 январдан 13 январгача режалаштирилган рейслар бекор қилинганини маълум қилди. 5 ва 6 январь кунги рейслар ҳам қўшни давлатни қамраб олган норозилик намойишлари туфайли бекор қилинди.

Бекор қилинган рейслар:

HY761 / 762/763/764 «Тошкент — Олмаота — Тошкент»;

HY767 / 768 «Самарқанд — Олмаота — Самарқанд»;

HY9729 / 9730 Нукус — Оқтўбе — Нукус;

HY9725 / 9726 «Урганч — Актау — Урганч»;

HY9727 / 9728 «Нукус — Актау — Нукус».

Бекор қилинган рейслар йўловчилари харид жойида чиптанинг тўлиқ қийматини қайтариб олиш ёки парвозлар қайта тиклангандан кейин исталган бепул санага бепул қайта бронь қилиш ҳуқуқига эга, дейилади компания хабарида.

XS
SM
MD
LG