Ссылки доступа

Тоқаев «аксилтеррор штаб» йиғилишида «конституциявий тузум деярли тикланганини» айтди


7 январь куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Оқўрдада терроризмга қарши кураш бўйича штаб йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда Оқўрда сайти хабар бермоқда. Унда президент маъмурияти, Хавфсизлик кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари иштирок этди.

– Деярли, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида конституциявий тузум тикланди. Маҳаллий ҳукумат вазиятни назоратда ушлаб турибди. Аммо террорчи гуруҳлар қурол ишлатишда ва фуқароларнинг мулкига зарар етказишда давом этмоқда. Шунинг учун терроризмга қарши кураш жангарилар тўлиқ йўқ қилинмагунча давом эттирилиши керак», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президентнинг расмий сайти яна иш бошлади, ундаги маълумотлар янгилана бошлади. Аввалроқ Оқўрданинг сайти ишлашдан тўхтаб, президент ва бошқа мутасаддиларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ўчириб қўйилган эди.

Озодлик радиосининг Ақтаудаги мухбирига кўра, Манғистау вилояти ҳокимлиги ёпиқ. Олмаоталик мухбирларга кўра, кўчаларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кам. Ёқиб юборилган ва талон-тарож қилинган дўконларнинг ҳаммаси ёпилган.

Тоқаев қайси террорчи кучларга қарши кураш олиб борилаётгани ва уларни нима учун жангарилар деб атаганига аниқлик киритмади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент КХШТ қўшинларини чақириб, «хорижда тайёргарликдан ўтган жиноий гуруҳлар»га қарши «курашаётганини» айтган эди.

XS
SM
MD
LG