Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг айтишича, 150 нафар ҳарбий хизматчи, 8 та бронетехника ва 11 та ҳарбий техника юбориш таклиф қилинган.
Унга кўра, Арманистон 100 дан 300 гача, Россия 1400, Беларус 300, Тожикистон 100 дан 200 гача ҳарбий хизматчиларни юборишга қарор қилган.
Айни пайтда парламент биноси олдида ҳарбий хизматчиларни Қозоғистонга жўнатмаслик талаби билан пикет ўтказилмоқда.
Ташиев депутатлар саволларига жавоб берар экан, «қўшинлар муҳим давлат объектларини қўриқлашини, митингларни тарқатишда, тартиб ўрнатишда иштирок этмаслигини» айтди.
2 январь куни Жанаўзен шаҳрида суюлтирилган газ нархи кескин кўтарилганидан сўнг бошланган норозилик намойишлари бошқа вилоятларга ҳам тарқалди. 5 январь куни Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди, бу эса намойишчиларнинг талабларидан бири эди. Бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат жорий этилди.