Ссылки доступа

Гурбангули Бердимуҳамедов «Дўзах дарвозаси»ни ёпишни буюрди


«Дўзах дарвозаси» Туркманистондаги газ кратери бўлиб, маҳаллий аҳоли ва саёҳатчилар уни «Ер ости дунёсига эшик» ёки «Жаҳаннам эшиклари» деб аташади. Кратер Тошҳовуз вилоятидаги Эрбент овулидан 90 км узоқликда жойлашган. Диаметри тахминан 60 метр ва чуқурлиги тахминан 20 метрни ташкил қилади.

1971 йилда совет геологлари Туркманистон ССРнинг Дарвоза қишлоғи яқинида ер ости гази тўпланишини аниқладилар. Қидирув қудуғини қазиш ва бурғулаш натижасида геологлар ер ости бўшлиғига дуч келишди. Жараёнда тупроқнинг юқори қатламлари қулаб тушиб, газ билан тўлдирилган катта тешик пайдо бўлди. Ҳосил бўлган тешикка барча жиҳозлар ва бурғулаш қурилмаси тушиб кетган, аммо одамлар жабрланмаган.

Одамлар ва чорва моллари учун зарарли газлар чиқиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида мутахассислар ўт қўйишга қарор қилишди. Геологлар ёнғин бир неча кундан кейин ўчади, деб тахмин қилишган, аммо улар янглишишди. Кратерда 1971 йилдан, яъни қарийб 40 йилдан буён табиий газ кечаю кундуз узлуксиз ёнмоқда.

Мамлакат президентининг сўзларига кўра, Қорақум чўлида «табиий газ кўп миқдорда ёнади», бу эса атроф-муҳит ва маҳаллий аҳоли саломатлигига ёмон таъсир қилади.

Шу сабабдан Туркманистон Президенти нефть-газ мажмуаси бўйича бош вазир ўринбосари Шахим Абраҳмановга газ кратерини ўчириш йўлини топишни топширди.

Бундан ташқари, Гурбангули Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, Туркманистон ҳукумати халқ фаровонлигини ошириш учун маблағ келтирадиган, экспорт қилиш ва ишлатиш мумкин бўлган хом ашёни йўқотмоқда.

"Врата ада": уже 45 лет в Туркменистане по вине человека горит огромный газовый кратер
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:14 0:00

XS
SM
MD
LG