Ссылки доступа

Қозоғистон болалар обмудсмани тартибсизликлар пайтида яна бир бола ўқ тегиб ҳалок бўлганини билдирди


Қозоғистон болалар обмудсмани Аружан Саин Олмаотадаги тартибсизликлар пайтида яна бир бола ўқ тегиб ҳалок бўлганини билдирди.

Унга кўра, 7 январь куни кечки соат 7 ларда Олмаотадаги Сейфуллин ва Сатпаев кўчалари чоррахасидан ўтиб бораётган автомашинага ўқ отилган. Оқибатда машина ичидаги 4 ёшли бола ҳалок бўлди ва 9 синфда ўқийдиган ўсмир оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.

Омбудсманнинг айтишича, 7 январь куни соат 13.30 да 8 ёшли қизга ўқ тегиб, яраланган. Аввалроқ эса Аружан Саин 11 ёшдаги бола ўқ тегиб, ҳалок бўлгани билдирилган эди.

Қозоқ ҳукумати Олмаотадаги отишмалар пайтида расман 2 бола ҳалок бўлганини, 3 бола яраланганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG