Ссылки доступа

КХШТ кучлари "вазият тўлиқ барқарорлашгунича" қолади


КХШТга аъзо мамлакатлар томонидан Қозоғистонга йўлланган аскарлар Олмаота ва унинг теварагидаги “стратегик объектлар”ни назоратга олди.

Бу ҳақда 9 январь куни Қозоғистондаги КХШТ контингенти қўмондони генерал-полковник Андрей Сердюков маълум қилди.

Россиялик генералга кўра, контингентни жойлаштириш якунига етказилган бўлиб, қўшинлар “мамлакатда вазият тўлиқ барқарорлашгунича” қолади.

Контингентнинг умумий сони бўйича расмий маълумот йўқ, турли маълумотларда бир неча минг ҳарбий хизматчи ҳақида сўз боради.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қиларкан, қўшинлар мамлакатда қисқа муддатга киритилишини айтган эди. Қозоғистон расмийларига кўра, ҳозирда мамлакатда вазият нормаллашмоқда.

2 январь куни Қозоғистон ғарбида жойлашган Жанаўзен шаҳрида ёқилғи нархининг икки бараварга ошишидан норозилар бошлаган акция мамлакат бўйлаб норозилик тўлқинини келтириб чиқарди.

Ёнилғи нархининг оширилишига қарши оммавий норозилик намойишлари манзарасида Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқарилди, Нурсултон Назарбоев истеъфога кетди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев илтимосига кўра, КХШТ ҳарбийлари Қозоғистонга киритилди. Мамлакатда "антитеррор" тадбирлари бошланди.

XS
SM
MD
LG