Ссылки доступа

Нью-Йоркдаги ёнғинда 19 киши ҳалок бўлди, улар орасида болалар ҳам бор


Нью-Йорк шаҳрининг Бронкс мавзесидаги тураржой биносида содир бўлган ёнғинда тўққиз нафар ёш бола дохил 19 киши қурбон бўлди.

Шаҳар ўт ўчириш хизмати бошлиғи мазкур ёнғинни сўнгги ўн йилликлар ичида Нью-Йоркда содир бўлган энг фожиали ҳодиса, деб атаган.

Нью-Йорк мэри Эрик Адамснинг бош маслаҳатчиси Стефан Рингель қурбонларга оид маълумотни тасдиқлади. Шаҳар маъмуриятининг ўзини танитмаган бошқа бир вакили Associated Press агентлигига ёнғин чоғида нобуд бўлган болалар сонини тасдиқлаган.

Рингелга кўра, бинода яшаган 50 дан зиёд кишига куйиш ташхиси қўйилган, улардан 13 нафарининг аҳволи оғир. Жабрланувчилардан аксариятининг нафас йўллари жароҳатлангани айтилмоқда.

Нью-Йорк ўт ўчириш бошқармаси маълумотига кўра, 19 қаватли уйдаги ёнғинни ўчириш ва турғунларни қутқариш ишларига 200 чоғли ўт ўчирувчи жалб қилинган.

XS
SM
MD
LG