Қозоғистонда сўнгги кунларда Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик қўмитасининг уч нафар юқори мартабали мулозими турли вазиятларда вафот этгани хабар қилинди.
10 январь куни Тараз шаҳрида Жамбил вилоят полицияси бошлиғи Жанат Cулеймановнинг ўлиги топилди. Қозоқ матбуотидаги хабарларга кўра, у ўз жонига қасд қилган. Аммо бунинг расмий тасдиғи йўқ.
Душанба куни эрталаб Миллий хавфсизлик қўмитаси - КНБ полковниги Азамат Ибраев ўз йида ўлик ҳолда топилгани хабар қилинган. Шунингдек, Олмаотанинг Турксиб тумани полиция бошлиғининг ўринбосари Танат Назановнинг "иш жойида" юрак хуружидан вафот этгани айтилмоқда.
2 январь куни Қозоғистон ғарбида жойлашган Жанаўзен шаҳрида ёқилғи нархининг икки бараварга ошишидан норозилар бошлаган акция мамлакат бўйлаб норозилик тўлқинини келтириб чиқарди.
Ёнилғи нархининг оширилишига қарши оммавий норозилик намойишлари манзарасида Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқарилди, Нурсултон Назарбоев истеъфога кетди.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев илтимосига кўра, КХШТ ҳарбийлари Қозоғистонга киритилди. Мамлакатда "антитеррор" тадбирлари бошланди.