Ссылки доступа

Алихон Смоилов Қозоғистон бош вазири этиб тайинланди


Алихан Смаилов
Алихан Смаилов

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев парламент мажлисига Алихон Смоиловни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлаш таклифини киритди.

Фракция раҳбарлари, жумладан, «Нур Отан» фракцияси, Қозоғистон халқи Ассамблеяси депутатлар гуруҳи вакили унинг номзодини қўллаб-қувватлашини билдирди. Мажлис спикери Нурлан Нигматулин Смоилов номзодини овоз беришда қатнашган 89 депутатнинг барчаси қўллаб-қувватлаганини маълум қилди.

Алихон Смоилов депутатларга билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдириб, ҳукумат томонидан макроиқтисодий дастур амалга оширилиши, инфляцияни жиловлаш чоралари кўрилишини таъкидлади.

Смоиловни янги бош вазир этиб тайинлаш тўғрисидаги фармон Оқорда сайтида эълон қилинди. 5 январь куни ғарбий вилоятларда норозилик намойишлари туфайли ҳукумат истеъфога чиққанидан сўнг у бош вазир вазифасини бажарувчи бўлган.

49 ёшли Алихон Смоилов 2018 йилнинг сентябридан 2019 йилнинг февралигача Молия вазири лавозимида ишлаган. 2019 йил 25 февралда Қозоғистон Президентининг фармони билан у Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – молия вазири этиб тайинланган эди. 2021 йил 18 январда у ушбу лавозимга қайта тайинланган.

Ҳукуматнинг янги таркиби 11 январь куни эълон қилиниши кутилмоқда. «Хабар 24» давлат телеканали эфирида «кадрлар ўзгариши»ни эълон қилар экан, президент матбуот котиби Берик Қурмангали «Ким лавозимдан кетиши ва кимлар кетишини президентнинг ўзи ҳал қилади», деди.

XS
SM
MD
LG