Шу муносабат билан хусусий мактабларда ҳам яна икки ҳафта ўқув жараёни ташкил этилмайди. Бу ҳақда таълим инспекцияси матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Инспекция кейинроқ ёйинлаган баёнотида ваколатли орган ўлароқ бундай тавсия бериш ҳуқуқига эга эканини урғулаган.
Таълим инспекцияси қишки таътил даврида ўқувчиларга озиқ-овқат берилмаслиги ҳамда бошқа сарф-харажатлар қилинмаслигини инобатга олган ҳолда хусусий мактабларга ота-оналардан бу муддат учун тўлов ундирмасликни ҳам тавсия қилган.
Баёнотда қишки таътилнинг узайтирилиши ўқувчи-ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллиги ҳамда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишининг олдини олишга ҳам қаратилгани таъкидланган.
Аввалроқ Озодлик Халқ таълими вазирлиги 9 январь кунги маълумотига таянган ҳолда Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида қишки таътил муддати 24 январгача узайтирилгани ҳақида хабар қилган. Ундан ҳам олдин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мамлакатдаги олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати икки ҳафтага узайтирилгани тўғрисида билдирган эди.