Улардан 17,9 миллион киши (50,7 фоиз) шаҳарларда, 17,4 миллион киши (49,3 фоиз) қишлоқларда яшамоқда.
Статистика қўмитаси 2021 йилнинг 1 январида Ўзбекистон аҳолиси сони 34 миллион 558 минг 900 киши эканини билдирган эди.
1991 йилда мамлакат аҳолиси сони 20,6 миллион кишини ташкил этган. Шундан келиб чиқилса,мустақилликнинг 30 йилида Ўзбекистон аҳолиси 15 миллион кишидан кўпроққа ошган.