Ссылки доступа

Қозоғистонда ҳукуматнинг янги таркиби тасдиқланди


Қозоғистон бош вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Алихон Смаилов бошчилигидаги ҳукумат таркиби тасдиқланди, аввалги вазирлар маҳкамаси аъзоларининг аксарияти ўз лавозимларини сақлаб қолган ёки кўтарилган.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қарорларни 11 январь куни имзолади, улар кечқурун Оқўрда сайтида эълон қилинди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимини собиқ бош вазир ўринбосари Роман Скляр эгаллади. Бош вазир ўринбосари Ерали Туғжанов аввалги лавозимида сақланиб қолди. Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов ҳам ўз портфелини сақлаб қолди ва бир вақтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

Энергетика вазири лавозимига аввал Самрук-Казина жамғармасининг активларини бошқариш бўйича собиқ бошқарувчи директори бўлган Болат Оқчулаков келди. 2017–2019 йилларда Ақчулаков энергетика вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Президент маъмурияти раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари Даурен Абаев Маданият ва спорт вазирлигига раҳбарлик қилди. Қозоғистон Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлигини вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Асқар Умаров бошқаради. Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг собиқ раиси Канат Мусин адлия вазири бўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлигини собиқ вазир ўринбосари этиб Ажар Гиният тайинланди. Бунгача вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Алибек Куантиров Миллий иқтисодиёт вазири бўлди. Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири лавозимига собиқ вазирнинг биринчи ўринбосари Қайирбек Ускенбоев тайинланди.

Бош вазир ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, молия вазири Ерулан Жамаубаев, рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусин, экология, геология ва табиий ресурслар вазири Сериккали Брекешев, таълим ва фан вазири Асхат Аямагамбетов, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Серик Шапкенов, Қишлоқ хўжалиги вазири Эрбол Карашукеэв ўз ваколатларини сақлаб қолди. Бундан ташқари, мудофаа вазири Мурат Бектанов, ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев ва фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Илйин ўз лавозимларини сақлаб қолди.

5 январь куни президент Токаев мамлакатдаги норозилик намойишлари туфайли Асқар Мамин ҳукуматини истеъфога чиқарди. 2 январь куни Жанаўзен шаҳрида бошланган, кейинроқ бошқа вилоятларга ҳам ёйилган намойишчиларнинг талабларидан бири ҳукумат истеъфоси эди.

XS
SM
MD
LG