Ссылки доступа

Қозоғистон Олмаотада вафот этган Қирғизистон фуқаросининг онасига мамлакатга киришга рухсат берди


Олмаотадаги тартибсизликлар вақтида ҳалок бўлган Қирғизистон Республикаси фуқароси Азиз Мусаевнинг онаси қирғизистонлик С.Иманхўжаева Қозоғистонга киришга рухсат олди.

Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ хабар берди. Иманхўжаевага Қозоғистон томонининг қарори ҳақида маълумот берилди. У эртага, 12 январь куни Олмаотага жўнаб кетади.

Аввалроқ Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги дипломатлар Қозоғистон фуқароси С.Иманхўжаевага кириш учун рухсат олиш масаласи устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эди.

Айни дамда Қозоғистондаги воқеаларда Қирғизистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлгани маълум. Улардан бири Олмаотада фитнес бўйича мураббий бўлиб ишлаган Азиз Мусаев. Унинг қариндошлари Қозоғистон томони марҳумнинг жасадини ва чегарадан ўтишга рухсат бермаганини маълум қилди.

Қирғизистоннинг Олмаотадаги бош консули Назарали Арипов Қозоғистон томони тегишли текширувдан сўнг ҳалок бўлган қирғизистонликларнинг жасадларини топширишини айтди.

XS
SM
MD
LG