Ссылки доступа

ЖССТ: дунёда COVID-19 юқтирганлар сони бир ҳафта ичида 55 фоизга ошди


Охирги ҳафтада дунё бўйлаб 15 миллиондан ортиқ одам COVID-19 билан касалланган. Бу пандемиянинг бутун даври учун максималдир. Ўтган ҳафтага нисбатан касалланиш 55 фоизга ошди, ўлим даражаси деярли ўзгармади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сайтида хабар берилди.

ЖССТ маълумотларига кўра, Африкадан ташқари барча минтақаларда юқтирганлар сонининг кўпайиши қайд этилган. Жануби-Шарқий Осиёда ўтган ҳафтада янги коронавирус инфекцияси ҳолатларининг ўсиши 400 фоиздан ошди.

Шу билан бирга, COVID-19 туфайли ўлим Африкада (84 фоизга) ва Америкада (26 фоизга) ошди, лекин Европа ва Жануби-Шарқий Осиёда мос равишда 10 ва 6 фоизга камайди. Ўтган ҳафтада дунё бўйлаб COVID-19 туфайли 43,000 дан ортиқ янги ўлим ҳолатлари қайд этилди.

COVID-19 инфекциялари сонининг кескин ўсиши Жанубий Африкада ноябрь ойи охирида аниқланган ва сўнгги маълумотларга кўра, коронавируснинг бошқа вариантларига қараганда юқумлироқ бўлган омикрон штаммининг тарқалиши билан боғлиқ.

ЖССТ Европа бюроси тахминига кўра, яқин 6-8 ҳафта ичида Европа аҳолисининг ярмидан кўпи коронавируснинг янги штамми билан касалланади.

Сўнгги кунларда Қўшма Штатларда кунига бир миллион 350 минг янги COVID-19 инфекцияси аниқланди. Бу пандемиянинг бутун даври учун максималдир.

XS
SM
MD
LG