Ссылки доступа

Қирғизистонликлар Россияда ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзгартириши мумкин бўлади


17 январдан Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси ва консуллик муассасалари ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун ҳужжатларни қабул қилишни бошлайди.

Қирғизистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси матбуот хизмати хабарига кўра, эндиликда фуқаролар янги ҳужжат олиш учун Қирғизистонга боришлари шарт эмас.

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш эгасининг шахсий маълумотлари йўқолган, амал қилиш муддати тугаган, ўзгартирилган ёки эскириш ёки шикастланганлиги сабабли ҳужжатдан фойдалана олмаган тақдирда амалга оширилади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзгартиришда талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати билан элчихона сайтида танишиш мумкин.

Расмий маълумотларга кўра, Россияда Қирғизистондан келган 600 минг меҳнат муҳожири бор. Норасмий маълумотларга кўра, уларнинг сони 1 миллионга етади.

XS
SM
MD
LG