Ссылки доступа

Қозоғистонда журналист «Тоқаевга берган саволлари учун» 10 кунга ҳибсга олинди


 Нуржан Баймулдин, шеф-редактор русской службы новостей сайта «Кокшетау Азия»
Нуржан Баймулдин, шеф-редактор русской службы новостей сайта «Кокшетау Азия»

«Кокшетау Азия» сайти Россия янгиликлар хизмати бош муҳаррири Нуржан Баймулдин ижтимоий тармоқда Қозоғистон президентига саволлар билан пост қолдиргани учун 10 кунлик ҳибсга олинган. Бу ҳақда у 12 январь оқшомида Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

«Тоқаевга берилган саволларим учун 10 кунлик ҳибсда бўламан. Мен конвойни 23:00 да соат 12:00 дан бери овқатсиз, сувсиз ва нарсаларсиз кутяпман. Очман. Улар мени адвокатсиз уч соатдан ортиқ ушлаб туришди. Менга бирор айбни илинтириш учун участкада уч марта протоколга янги саволлар киритилди. Терговчи қаёққадир кетиб, қаердадир келишилган янги саволлар билан келди», деб ёзди Баймулдин.

Журналистнинг қўшимча қилишича, полицияда унинг соғлиғи ёмонлашгани ва ҳарорати кўтарилган, бироқ етиб келган тиббий бригада уни касалхонага ётқизмаган. Баймулдиннинг сўзларига кўра, судья унга «агар у айбига иқрор бўлса», жарима билан қутулиши мумкинлигини айтган.

Маҳаллий 716.kz сайти хабарига кўра, маъмурий суд Баймулдинни «фавқулодда вазиятда қонун ва тартибни бузишга олиб келадиган ҳаракатлар»да айбдор деб топди. Суд Нуржан Баймулдиннинг 10 январь куни Фейсбук ижтимоий тармоғидаги постида қонунбузарлик борлигини аниқлади, унда суд таъкидлаганидек, «Қозоғистон президентининг ҳаракатларига расмий манбалар томонидан тасдиқланмаган изоҳлар» киритилган.

«Адил сўз» матбуотни ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Тамара Калееванинг ёзишича, ҳибсга олинишига журналистнинг ижтимоий тармоқдаги пости орқали Қозоғистон президенти Қасим-Жомартга берган саволлари сабаб бўлган.

10 январь куни КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида Қозоғистон президенти, жумладан, эртаси куни парламентга ҳукуматнинг янги таркиби бўйича таклиф киритишини маълум қилди. 11 январь куни Тоқаев парламентга ҳукуматнинг янги таркиби бўйича таклиф киритди ва у шу куни кечқурун тасдиқланди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатларга ҳарбий ёрдам сўраб мурожаат қилиб, буни мамлакат ғарбида бошланган тинч намойишлар ортидан бошланган тартибсизликлар ва қурбонлар билан кечган тўқнашувларни тўхтатиш зарурлиги билан изоҳлади.

XS
SM
MD
LG