Ссылки доступа

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Тожикистон COVID-19 га қарши қайта эмлашга тайёр (видео)


Тожикистон COVID-19 га қарши қайта эмлашни бошлашни режалаштирмоқда. Коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозаси, биринчи навбатда, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари томонидан олинади, дея хабар беради мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Тожикистонда ревакцинация кўплаб мамлакатларда омикрон штамми билан боғлиқ чекловлар ёки тақиқлар киритилган бир пайтда бошланади.

Душанбе шаҳрининг Исмоили Сомоний тумани ҳокимлиги матбуот хизмати 11 январь куни туман ҳокимлигининг барча ходимлари коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозасини олгани ҳақида хабар берди. Тожикистон пойтахтидаги кўплаб тиббиёт муассасалари аҳолини қайта эмлашга тайёрлигини маълум қилди.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳозирда COVID-19 тарқалишига қарши кураш бўйича республика штабининг қарорларини кутаётганини маълум қилди.

Қанча фуқарога COVID-19 вакцинасининг учинчи дозаси берилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Таджикистан готов к ревакцинации против COVID-19
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:13 0:00

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ревакцинация Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра амалга оширилаётганини маълум қилди. Тожикистонда COVID-19га қарши эмлаш кампанияси 2021 йилнинг март ойида бошланган.

Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда 18 ёшдан ошганларнинг қарийб 58 фоизи COVID-19га қарши эмланган, аҳолининг деярли 69 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини олган. Бироқ, экспертлар ва мутахассислар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган статистик маълумотларни шубҳа остига қўйишади. Айни пайтда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Тожикистоннинг бир қанча вилоятларида мажбурий эмлашлар ҳақида хабар беришмоқда.

Тожикистонда бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ, 18 ёшдан ошган барча фуқаролар коронавирусга қарши мажбурий эмланади. Тожикистон аҳолиси COVID-19га қарши 5 турдаги вакциналарни олади: CoronaVac, AstraZeneca, Moderna, Pfaizer ва Спутник V.

XS
SM
MD
LG