Ссылки доступа

Назарбоевнинг жияни Қозоғистон МХҚ раиси ўринбосари лавозимини сақлаб қолди


Племянник бывшего президента Казахстана Нурсултана Назарбаева Самат Абиш. 2017 год
Племянник бывшего президента Казахстана Нурсултана Назарбаева Самат Абиш. 2017 год

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Самат Абиш Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) раисининг биринчи ўринбосари бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда 14 январь куни бошқарма сайтида эълон қилинган хабарда айтилади.

Аввалроқ маҳаллий ОАВ манбага таяниб Назарбоевнинг жияни Самат Абиш Олмаотада ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди, кейин махсус хизмат бу маълумотни рад этди.

«Сўровлар муносабати билан шуни маълум қиламизки, С.Абиш Қозоғистон Республикаси МХҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритишда давом этмоқда», — дейилади бугун МХҚ матбуот хизмати хабарида. Бошқармада айтилишича, ҳозирда Абиш таътильда.

Самат Абишнинг ҳибсга олингани ҳақидаги миш-мишлар 2016 йилдан буён МХҚ раиси лавозимида ишлаб келган Карим Масимов ва бошқа бир қатор юқори мартабали амалдорларнинг давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олиниши ҳамда хавфсизлик хизматига янги раҳбарият тайинланиши ортидан пайдо бўлди. Ҳозирда агентлик сайтидаги маълумотларга кўра, МХҚда раиснинг икки биринчи ўринбосари – Самат Абиш ва Мурат Нуртлеу фаолият юритмоқда.

Сўнгги кунларда собиқ президент ва унинг яқинлари қаерда эканлиги ҳақида бир-бирига қарама-қарши баёнотлар ва тахминлар айтилмоқда. Маҳаллий Орда.кз сайти 12 январь куни ёрдамчисига таяниб, собиқ президентнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоева Олмаотадаги уйида касал бўлиб қолгани ҳақида хабар берди. Парламент депутати янги йилда парламент мажлисларига келмади.

Россиялик сиёсатшунос Аркадий Дубнов номи ошкор этилмаган манбаларга таяниб, Қозоғистоннинг собиқ президенти «Хитойда» ва Назарбоевнинг яна бир жияни Қайрат Сатибалди «Дубайда ҳибсга олингани»ни ёзди, бироқ бу маълумот расман тасдиқланмади.

Бир қатор экспертлар Қозоғистондаги воқеалар элита ичида — Назарбоевнинг ҳимоячиси Тоқаев ва биринчи президент атрофидаги одамлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган қарама-қаршиликдан далолат беради, деган фикрни билдиришди.

XS
SM
MD
LG