Ссылки доступа

2021 йилда Россияни 1,5 мингдан ортиқ фаол ва журналист тарк этди


2021 йилда Россияни сиёсий ва жиноий таъқиблар туфайли 1,5 мингдан ортиқ фаол ва журналист тарк этди. Бу ҳақда «Озод Россия» жамғармаси (Россияда номақбул деб тан олинган) лойиҳа менежери Антон Михалчукга таяниб Znak.com ёзмоқда.

Бунда ташкилот фақат «сиёсий» эмигрантларни ҳисобга олади. Уларнинг оила аъзолари ёки Россияда яшашни истамаган ва кетишга қарор қилганлар ҳақида статистика йўқ, деди Михалчук.

Унинг сўзларига кўра, эмиграциянинг асосий йўналишлари Грузия, Литва ва Украина бўлган. Бундан ташқари, бошқа Шарқий Европа мамлакатлари, шунингдек, Франция ва АҚШ ҳам мамлакатни тар этувчилар орасида оммалашган.

«Озод Россия» жамғармаси маълумотларига кўра, сиёсий муҳожирлик тўлқини 2021 йил баҳорида, полиция Алексей Навалнийни қўллаб-қувватлаш учун қишки митинглар иштирокчиларига кела бошлаган пайтда бошланган. Кейин «ОВД-Инфо” статистик маълумотларига кўра, видеокузатув камералари орқали аниқланган 200 дан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, айрим фаоллар тартибсизликлар уюштирганлик, йўлларни тўсганлик ва коронавирус чекловларини бузганлик каби жиноий ишлар бўйича жиноий жавобгарликка тортилди.

«Коммерсант»нинг ноябрь ойида эълон қилинган ҳисоб-китобларига кўра, Алексей Навалний бош қароргоҳининг (Россияда экстремистик ташкилот сифатида тан олинган) 38 собиқ минтақавий координаторларининг қарийб ярми мамлакатни тарк этган ёки кетиш арафасида.

2021 йил октябрь ойида Такие Дела ва экспертлар томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, сўнгги 20 йил ичида тўрт миллиондан беш миллионгача одам Россияни бошқа мамлакатларда доимий яшаш учун тарк этган. 2011 йилдан кейин кўчиб келганлар сони барқарор ўсиб бормоқда, сўнгги йилларда уларнинг сони 300 мингга яқинни ташкил этди. Тадқиқот муаллифлари Россияни тарк этган одамлар орасида ҳам сўров ўтказган. Уларнинг деярли учдан икки қисми (64%) эмиграция сабаби сифатида хавфсизликка интилишни кўрсатган.

XS
SM
MD
LG