Ссылки доступа

Новак Жокович коронавирусга қарши эмланмагани учун Австралиядан депорт қилинди


Новак Джокович

15 январь куни Австралия Миграция вазирининг Жоковични мамлакатдан депортация қилиш қарори юзасидан апелляция суди бўлиб ўтди. Унда қарор ўз кучида қолдирилди ва Жокович иккинчи марта ҳам Австралиядаги мусобақада қатнаша олмайдиган бўлди.

Жокович коронавирусга қарши эмланмаган бўлса-да, Australian Open мусобақасига келган. Мамлакатга вакцинациядан ўтмаган шахсларнинг кириши тақиқланган. Новак декабрь сўнгида COVID-19 билан оғригани ва ундан халос бўлгани ҳақида ҳужжат билан Австралияга киришга муваффақ бўлган. Бироқ кейинчалик ОАВда мазкур ҳужжатлар сохталаштирилгани ҳақидаги хабарлар янгради.

Австралия Миграция вазири Алекс Ҳоук теннисчининг Австралия ва Australian Open мусобақасига қўйилиши мамлакатда вакцинацияга қаршиларнинг фаоллашувига олиб келиши ҳамда эмланмаган шахснинг мамлакатга кириши фуқаролар позициясига зид эканини важ қилиб, Жоковични депортация қилиш борасида қарор чиқарди.

Кейинчалик сербиялик теннисчининг вакиллари мазкур қарор юзасидан апелляция берди. Бироқ суд Жоковичнинг эътирозини инобатга олмади ва депортация масаласини ўз кучида қолдирди.

Жокович суд қароридан кейин Австралияни тарк этган. У Мелбурн орқали БААнинг Дубай шаҳрига учиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, Жокович ўтган галги Australian Open мусобақасини ҳам ўтказиб юборганди. Серб «Улкан тож» туркумидаги мазкур турнирнинг икки карра ғолиби ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG