Ссылки доступа

Қозоғистон Қирғизистон билан чегарада аксарият назорат-ўтказиш пунктларини очди


МХХ чегара хизмати қирғиз-қозоқ чегарасини кесиб ўтишнинг янги қоидаларини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, 17 январь куни «Ақ-Жол-автомобиль йўли», «Чалдибар-автомобиль йўли», «Чон-Капка-автомобиль йўли», «Кен-Булун-автомобиль йўли» ва «Тўқмоқ-автомобиль йўли» назорат-ўтказиш пунктлари Қирғизистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ўтказишни бошлади. Қирғизистон Республикасига тўсиқсиз, Қозоғистонга эса қозоқ томони белгилаган чекловлар бўйича. Бироқ, қандай асослар талаб қилиниши кўрсатилмаган.

Чегара хизмати, шунингдек, «Ак-Тилек-автомобиль йўли» назорат-ўтказиш пунктида ҳамон чекловлар мавжудлигини маълум қилди: Қирғизистон Республикаси фуқаролари ва хорижликларнинг Қозоғистонга кириши чекланган, бу ўтказиш пункти орқали Қирғизистонда бўлган қозоғистонликлар Қозоғистон Республикасига киришлари мумкин.

«Қаркира-автодорожный» назорат-ўтказиш пункти орқали Қозоғистонга фақат Қирғизистонда бўлган ушбу давлат фуқаролари кириши мумкин.

Юк ташувчи автомашиналар учта: «Оқ-Тилек – автомобиль йўли», «Чалдибар-йўли» ва «Чон-Капка-йўли» назорат-ўтказиш пунктларидан ўтади.

Қирғизистон Республикаси Чегара хизмати Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларида вазият барқарор эканини, одамлар ва транспорт воситаларининг тўпланиб қолганлиги қайд этилмаганини таъкидлади.

Қозоғистон томонининг ташаббуси билан Қозоғистон Республикаси Ягона ахборот тизимидаги носозлик туфайли 7 январь куни Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пункти орқали одамлар ва транспорт воситаларининг ўтиши тўхтатилди.

Қозоғистондаги январь воқеаларидан сўнг қўшни давлат ҳукумати ўз фуқароларининг чиқишини тақиқлаб, чегараларни ёпди. Айрим кунларда Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида еттита назорат-ўтказиш пунктининг фақат иккитаси ишлаган.

XS
SM
MD
LG