Ссылки доступа

Қозоғистонда январь воқеалари бўйича 700 га яқин жиноий иш қўзғатилган


Қозоғистонда январь воқеалари бўйича 700 га яқин иш қўзғатилган. Бош прокурорнинг катта ёрдамчиси Азамат Сергазин сешанба куни бўлиб ўтган брифингда 695 та ҳолат бўйича судгача тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

«Оғир ва ўта оғир жиноятлар бўйича 695 та иш бўйича терговга қадар текширувлар бошланди: 44 таси терроризм, 15 таси қотиллик, 6 таси ҳокимиятни эгаллаб олишга ташвиқот ва чақирувлар», — деди Сергазин.

Аввалроқ Бош прокуратура 546 та иш кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берган эди. Департаментнинг таъкидлашича, 100 нафар «асоссиз ҳибсга олинган» одамлар озод қилинган.

Вазирлик маълумотларига кўра, январь воқеалари бўйича 8354 та маъмурий иш кўрилган: 3337 нафар шахс огоҳлантирилган, 1653 нафар шахс жаримага тортилган, 1002 нафар шахс озодликдан маҳрум қилинган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, ҳалок бўлганлар, бедарак йўқолган ёки ҳибсга олинганлар орасида жиноятга алоқаси бўлмаган тинч фуқаролар ҳам бор. Маҳаллий ва халқаро ҳуқуқ фаоллари ҳукуматни фақат тинч намойишларда қатнашган фуқароларни таъқиб қилмаслик, сўз эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланиш, уларни зудлик билан озод қилишга чақирди.

XS
SM
MD
LG