Ссылки доступа

Тожикистоннинг энг яхши футболчиси Ўзбекистон АГМК жамоасига ўтди


Алишер Джалилов (справа)
Алишер Джалилов (справа)

Тожикистоннинг 2019 ва 2021 йиллардаги энг яхши футболчиси, «Истиқлол» футбол клуби ва мамлакат терма жамоаси сардори Алишер Жалилов Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этувчи Олмалиқнинг АГМК клубига кўчиб ўтди.

Футболчи ўтган йили Ўзбекистон чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритган АГМК футбол клуби билан икки йиллик шартнома имзолади. «Истиқлол» футбол клуби сайти хабарига кўра, Алишер Жалилов фаолиятини Ўзбекистон чемпионатида давом эттиради.

Алишер Жалилов 1993 йил 29 августда Душанбе шаҳрида туғилган, футболни «Олмоси» ёшлар клубида бошлаган, аммо 2004 йилда оиласи билан Москвага кўчиб ўтган. Ўша йили у «Локомотив» ўсмирлар спорт мактаби (Москва) тарбияланувчиси бўлди.

2009 йилда Алишер Қозоннинг “Рубин” жамоасининг ёшлар таркибига ўтди ва 2011 йил 18 июнда у “Рубин"нинг асосий жамоасида Ростов-на-Донунинг «Ростов» клубига қарши сафарда ўйнади. 2012 йилда у Нижнекамскнинг “Нефтехимик” клубига ижарага берилган ва у ерда 28 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.

Ўша мавсум якунида Россия футбол миллий лигаси “Нефтехимик” ярим ҳимоячиси Алишер Жалиловни йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топди. 2014 йилнинг ёзида Жалилов Қозоннинг “Рубин"ига қайтиб келди ва 2017/2018 йилги мавсумни “Балтика” (Калининград) жамоасида ўтказди. 2010-2012 йилларда Россия (U-19 ва U-21) ёшлар терма жамоасида учта ўйин ўтказган.

2019 йилда Алишер Жалилов «Истиқлол» футбол клубида ўйнай бошлади. Шунингдек, 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш турнирида Тожикистон терма жамоаси сафида бешта ўйин ўтказиб, битта гол урган.

«Истиқлол» жамоаси таркибида Алишер Жалилов уч марта мамлакат чемпионлиги ва Тожикистон Суперкубоги соҳиби бўлди, шунингдек, мамлакат кубоги соҳибига айланди. 2019 ва 2021 йилги футбол мавсумлари якунларига кўра, Алишер Жалилов Тожикистоннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

АГМК бош мураббийи таниқли ўзбекистонлик футболчи Миржалол Қосимов. Клуб ҳомийси Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG