Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи матбуот марказининг хабар беришича, машғулотларда артиллерия ва вертолётлар ҳам қўлланган. «Тожикистондаги Ляур ва Сумбули тоғ тизмаларида Россиянинг 201-ҳарбий базаси мотоўқ отиш бўлинмаларининг 1000 нафар ҳарбий хизматчиси иштирокида тактик ўқув машғулотлари бошланди», — дейилади хабарда. – Машғулотлардан кўзланган асосий мақсад мотоўқ бўлинмаларининг жанговар тайёргарлигини ва ҳарбий топшириқларни бажаришдаги уйғунлигини текширишдан иборат.
Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий база Россия Федерациясининг мамлакат ташқарисидаги энг йирик ҳарбий иншоотидир. База Душанбе ва Бохтар шаҳарларида жойлашган. Базага моторли милтиқ, танк, артиллерия, разведка бўлинмалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари ва алоқа бўлинмалари киради. База шахсий таркиби 7 минг аскар ва офицердан иборат.
201-ҳарбий база таркибига кирувчи бўлинмалар КХШТ бўйича иттифоқчилари билан биргаликда Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан кейин 100 га яқин турли машғулотлар ўтказди. Ҳарбий база янги турдаги артиллерия, ракета отиш мосламалари, вертолётлар ва танклар билан ҳам мустаҳкамланди.