Ссылки доступа

Ҳиндистон-Марказий Осиё биринчи саммити видео форматда ўтказилади


«Ҳиндистон – Марказий Осиё» биринчи саммити 27 январь куни видеоформатда бўлиб ўтади, деб ёзади «ТАСС» Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

«Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 2022 йил 27 январь куни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари иштирокидаги «Ҳиндистон – Марказий Осиё» биринчи саммитини виртуал форматда ўтказади», — дейилади Ҳиндистон ТИВ хабарида.

Саммит чоғида «раҳбарлар Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтариш бўйича қадамларни муҳокама қиладилар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар, айниқса, минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича фикр алмашадилар», — дейилади хабарда.

26 январь Республика куни муносабати билан ўтказиладиган ҳарбий парадда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари фахрий меҳмон бўлиши керак эди. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари ҳукумат Марказий Осиё давлатлари давлат раҳбарларига таклифномалар юборганини, бироқ коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли режалар бекор қилинганини қайд этади.

XS
SM
MD
LG