Ссылки доступа

Қирғизистонда сиёсатчи Бактибек Калмаматов уй қамоғига озод қилинди


20 январь куни Бишкек шаҳар суди сиёсатчи Бактибек Калмаматовни уй қамоғига озод қилди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ Бишкекнинг Первомайский туман суди Бактибек Калмаматовга нисбатан 9 февралга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини белгилаган эди. Ҳимоя томони туман судининг қарори устидан юқори судга шикоят қилди.

Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Бактибек Калмаматов 2021 йил 22 декабрга ўтар кечаси ҳибсга олинган, унга нисбатан Қирғизистон Жиноят кодексининг 330-моддаси («Ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро адоват (нифоқ) қўзғатиш») билан айбланмоқда. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, “Бақтибек Калмаматов ижтимоий тармоқлар орқали минтақалараро адоватни қўзғатишга алоқадорлиги ҳақида маълумот олинган».

Хусусан, у Фейсбук ижтимоий тармоғида Нур Азиз тахаллуси остида Иссиқкўл вилояти аҳолиси ҳақида салбий фикрлар ёзганликда гумон қилинмоқда. Тергов материалларида айтилишича, бу аккаунт сиёсатчи аввалроқ ишлатган телефон рақамига боғланган.

Бактибек Калмаматов ўз айбини рад этиб, унга нисбатан сиёсий таъқиблар бошланганини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG