Ссылки доступа

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 23 та янги COVID-19 ҳолати аниқланганини маълум қилди


Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 23 та янги коронавирус инфекцияси ҳолатини маълум қилди. Олдинги икки ой давомида расмийлар мамлакатда бирорта ҳам COVID-19 ҳолати қайд этилмаганини таъкидлаган эди.

«Ховар» давлат ахборот агентлигига коронавируснинг янги ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берар экан, вазирлик вакиллари касалланганларнинг қайси штамми: омикрон ёки бошқа янги турдаги коронавирус билан касалланганига аниқлик киритмади.

Айни пайтда беморлар нафас йўллари касалликларидан азият чекмоқда, Улар касаллик унчалик оғир кечмаётгани ва тез ўтишини таъкидлашмоқда. Шу сабабли, мутахассислар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг статистик маълумотларига ва коронавируснинг йўқлиги ёки аҳолининг кам касалланганлиги ҳақидаги хабарларга шубҳа билан қарашади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, пандемия бошланганидан буён мамлакатда 17 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 124 нафари вафот этган. Биринчи марта Жанубий Африкада аниқланган омикрон юқумлироқ, аммо касалликнинг кечиши енгилроқ ва коронавируснинг ушбу штамми учун касалхонага ётқизиш ҳолатлари илгари хабар қилинганидан камроқ.

XS
SM
MD
LG