Ссылки доступа

Қирғизистон Президенти амалий ташриф билан Хитойга боради ва қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади


3-5 февраль кунлари Президент Садир Жапаровнинг Хитойга амалий ташрифи режалаштирилган.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг 24 январь куни хабар беришича, эпидемиологик хавфсизлик чораларига риоя қилиш зарурати туфайли Жапаров масофавий ишлашга ўтган.

Қайд этилишича, Садир Жапаров ташриф доирасида Пекинда 2022 йилда ўтказиладиган Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан икки томонлама учрашув ўтказади.

Қирғизистон Республикаси ва ХХР раҳбарларининг учрашуви кун тартибига аниқлик киритилмаган, бироқ 2021 йил октябрь ойида Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши учун зарур ҳужжатлар тайёрланишини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG