Пекиндаги Қишки Олимпия ўйинлари 4-20 февраль кунлари бир вақтнинг ўзида 15 та йўналиш ва 7 спорт тури бўйича бўлиб ўтади.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Олимпия ўйинларида расмий меҳмон сифатида иштирок этиш учун ХОҚ тизимида рўйхатдан ўтганини маълум қилди. Имомали Раҳмон Пекинга борадими ёки йўқми ҳозирча маълум эмас.
Аввалроқ Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси унинг мамлакати Пекинни 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг «хавфсиз» ва «муваффақиятли» ўтказишида «қаттиқ» қўллаб-қувватлашини маълум қилганди.
Тожикистон Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, тоғ чанғиси бўйича икки нафар тожикистонлик спортчи – Баҳриддин Ғойибов ва Саидашраф Эшонов Пекинда 2022 йилги Олимпиада йўлланмаси учун кураш олиб боришган. Бироқ Покистон ва Эрондаги саралаш мусобақалари коронавирус пандемияси туфайли бекор қилинди ва тожикистонлик спортчилар йўлланмасиз қолиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, тожикистонлик спортчилар 2018 йили Пхёнчханда (Жанубий Корея) бўлиб ўтган қишки Олимпиада ўйинларида қатнашмаган эди. Шундан сўнг, олти кишидан иборат тожик чанғичиларидан иборат жамоа Олимпия ўйинларида иштирок этишга йўлланма олиш учун керакли очколарни тўплай олмагани маълум қилинди.
XXIV қишки Олимпия ўйинлари 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари Пекинда бўлиб ўтади.