Ссылки доступа

ТАСС: Санкт-Петербург аэропортида Тожикистон фуқароси бўлган такси ҳайдовчиси ваҳшийларча ўлдирилди


Якшанба куни кечқурун Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортида шафқатсизларча ўлдирилган такси ҳайдовчисининг жасади топилди.

«ТАСС»нинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб хабар беришича, Тожикистон фуқароси бўлган 25 ёшли эркакнинг томоғи, бўйни ва кўкрак қисмида жиддий жароҳатлар аниқланган.

«Volkswagen Polo русумли автомашинадаги ҳайдовчининг жасади Пулково аэропортидаги пандусдан чиқиш жойида топилди. 25 ёшли Тожикистон фуқароси Россияда 2021 йил декабрда берилган патент бўйича ишлаган», — дея иқтибос келтиради агентлик суҳбатдоши.

Воқеа жойига биринчи бўлиб етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари воқеа ҳақида навбатчилик бўлимига хабар берган, деб ёзади «ТАСС». Полиция ходимлари салондан пичоқни (тахмин қилинган қотиллик қуроли) топишган, шунингдек, видеокузатув камераси тасвирларини ўрганишди.

Тергов томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (қотиллик) билан жиноят иши қўзғатилган. Полиция жиноятчиларни қидирмоқда.

Россияда миллионга яқин тожикистонлик муҳожир яшаб, ишлайди. Ўтган йили Россиядан ўз ватанига 300 дона «юк-200» етказилган бўлса, аввалроқ уларнинг сони йилига 600-800 тага етган. Ўлим сабаблари ҳар хил — бахтсиз ҳодисалар, қотилликлар, йўл-транспорт ҳодисалари, касалликлар.

XS
SM
MD
LG