Ссылки доступа

Россиялик олигарх Алишер Усмонов Ўзбекистондаги энг йирик цемент заводларидан бирини сотиб олди


Алишер Усмоновга қарашли USM холдингининг Akkermann Cement CA шўъбаси “Охангаронцемент”нинг 98,6 фоиз акциясини сотиб олгани тўғрисида “Газета.uz” ширкат матбуот хизматига таянган ҳолда хабар берди.

Akkermann Cement CA шўъбаси директорлар кенгаши раиси Антон Селявконинг айтишича: “Ишлаб чиқаришдан олинган барча даромад Ўзбекистонда қолади ва республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун йўналтирилади”.

Хабарда таъкидланишича, Akkermann Cement CA Алишер Усмоновга қарашли USM холдинги таркибига киради. Бундан аввал шўъба Россиядаги Новотроицк ва Горнозаводск шаҳарларидаги цемент заводларига эгалик қилган ва 2021 йилда 4 миллион тонна цемент ишлаб чиқарган.

“Охангаронцемент” Ўзбекистондаги энг йирик корхоналардан бири ҳисобланади. 2017 йилнинг ноябрида Россия Хитойнинг Beijing Triumph International Engineering Со ширкати билан ҳамкорликда "Охангаронцемент" ширкати базасида йилига 3 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган завод қуриши расман билдирилган эди.

Лойиҳавий қиймати 160 миллион доллар бўлган завод 2020 йилда ишга туширилган.

XS
SM
MD
LG